06 August 2015
22:25 - Наманганда ИШИДни тарғиб қилмоқчи бўлган шахс қамалди
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди томонидан фуқаро С. Нишонов Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Ислом Шом ва Ироқ Давлати ғояларини тарғиб қилишга урингаликда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят иши матеиралларига кўра, божхона назоратидан ўтиш чоғида фуқаронинг юклари орасидан диний экстремизм, радикализм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилувчи дисклар топилган.

Андижон аэропортига Санкт-Петербургдан келиб қўнган фуқаронинг юклари орасидаги шоколад қутисидан ҳар бири 8 Гбт ҳажмдаги «Vortex» и «Prima» дискларига халифалик қуриш сир-асрорлари яшиниринган экан. Агар дискни божхоначилар пайқашмаганида ким билади, ҳозир Ўзбекистон ИШИД таркибига кириб кетармиди, дейди мухбиримиз бечора С. Нишонов исмли мардикоримизнинг соддалигидан ажабланиб.