06 August 2015
21:14 - Самарқанд университети ўқитувчилари, улардан бири депутат, пора устида ҳибсга олинди
Самарқанд вилояти прокуратураси ва МХХнинг Самарқанд вилояти бошқрмаси тезкор вакиллари биргаликда Самарқанд Давлат университетининг тарих ва фалсафа факультети декани, Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Шокир Ғаффоровни 20 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олдилар. У универститенинг бу йилги қабул ҳайъати аъзоси, 1999 йилдан бери факультетга етакчилик қилиб келаётган шахс эди.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари универститетнинг кафедралари ўқитувчилари Рустам Жиямуродов, Рустам Рахимовларни ҳам пора олаётган пайтга ҳибсга олди. Порахўрликда айбланаётган Ғаффоров талабалардан бирини ўқишдан ҳайдаш билан қўрқитиб, пул ишламоқчи бўлган. Кейинги икки ўқитувчи эса бошқа абитурентларни катта пул эвазига ўқишга киритмоқчи бўлишган.

Порахўрлик оддий воқеа бўлган Ўзбекистон учун бу хабарнинг ҳеч ҳайрон қолдирадиган жойи йўқ. Қолаверса, порахўрларни қамаш билан ҳеч ким порахўрликни камайтиролмаган. Камайтириш йўли - демократияни ривожлантиришдир.