06 August 2015
13:41 - Машҳурлик рейтинги бўйича Россия ва Путин асосий рақиблари АҚШ ва Обамадан жуда орқада
Pew Research Center ташкилоти дунёнинг 40 та давлатида ўтказган сўровномаларнинг натижаларига кўра, сўралган 45 минг кишининг бор-йўғи 30 фоизи Россия ҳақида яхши фикр билдиришган, Путин ҳақида эса, бор-йўғи 25 фоиз.

Россиянинг рейтинги энг паст бўлган мамлакатлар - Польша ва Иорданиядир. Бу ерда сўралганларнинг 80 фоизи Россия ҳақида ёмон фикрдалар. Россиянинг обрўси катта бўлган мамлакат эса, Вьетнам экан. Рейтинг – 75%. Хитойда 51%, Ганада 56%.

Россия ҳақида яхши фикр билдирилмаган бошқа давлатлар - Исроилда 74%, Японияда 73%, Украинада 72%, Германия ва Францияда 70%. АҚШда эса, Россия ҳақида яхши фикр билдирмаганларнинг фоизи 67, ваҳолангки, икки йил аввал 37 бўлган экан.

Дунёнинг сал кам ҳамма мамлакатларида АҚШнинг рейтинги Россияникидан юқори. Масалан, Европада: АҚШнинг рейтинг 69%, Россияники 26%. Африкада: АҚШ – 79%, Россия 37%. Лотин Америкасида – АҚШ 67%, Россия 29$, Осиё-Тинч Океани минтақаси: АҚШ – 66%, Россия 37%. Фақат Яқин Шарқда уларнинг рейтинги сал кам тенг - 29% ва 25%.

Путиннинг рейтинги эса ҳамма ерда Обамадан орқада. Путинни ёмон кўрадиганлар Испанияда 92%, Польшада 87%, Францияда 85%, Украинада 84%, Австралияда 81%. Фақат Вьетнам ва Венесуэлада Путинни яхши кўрадиганлар 70%.

Европада Обаманинг машҳурлик рейтинги 75%, Путинники 15%. Африкада бу кўрсатгичлар – 77% ва 32%. АҚШда – 41% ва 21%. Яна ўша Яқин Шарқда уларнинг рейтинги бир бирига яқин – 36% ва 25%.

Хуллас, Россиянинг иқтисоди қандай ботаётган бўлса, унга ва унинг президентига бўлган салбий муносабат шуннчалик ортиб бормоқда.