04 August 2015
06:30 - Туркия Президенти Қримтатарларнинг лидерларини қабул қилди
Кеча Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Анқарада ўтказилган II Дунё Қримтатарлари Конгрессида иштирок этиш учун келган Қримтатарларнинг миллий лидери,, Украина Олий Радаси депутати Мустафа Жамилўғли ва Қримтатар Миллий Мажлисининг раиси, айни замонда, Дунё Қримтатарлари Конгрессининг ам раиси бўлган Рефат Чубаров бошчилигидаги қримтатарлар ҳайъати билан кўришди. Учрашувда Мустафа Жамилўғли ва Рефат Чубаров бошқа кимлар бўлгани хабарларда айтилмайди.

Учрашув ёпиқ эшиклар орқасида, яъни матбуот вакилларининг иштирокисиз ўтказилгани сабабли, унга оид тафсилотли хабарлар ҳам йўқ. Учрашув 1 соат 20 дақиқа давом этгани айтилган, холос.