03 August 2015
19:09 - Афғонистоннинг жуда кўп ўзбек яшайдиган Тожикистон билан чагарадош Дарқад туманида 20 га яқин террорист ўлдирилди
Афғонистоннинг шимолида бўлаётган воқеалар Тожикистон билан чегарадош Таҳор вилоятининг Дарқа туманига ҳам етиб келди. Маҳаллий ахборот воситалари билдиришича, тахминаларга кўра Толибонга оид бўлган бу террорист-жангарилар чет элликлардан иборат экан. Улар қайси элдан эканлиги аниқ кўрсатилмаган бўлса ҳам, ҳамма тушунмоқдаки, улар Ўзбекистон ва Тожикистондан келган жиҳодчилар. Шу кунларнинг ўзидан улардан сал кам 20 киши ўлдирилди, дейди мухбиримиз.

Маълумки, Афғонистонни шимолидаги Балх, Қундуз ва Таҳор вилоятларида жуда кўп ўзбеклар яшайди. Аммо, бу ерда битта ҳам ўзбек мактаби бўлмагани сабабли, улар тожик тилида гаплашишади.

Афғонистоннинг харитасида қизил билан бўялган вилоят - Таҳордир. Унинг ғарбидаги вилот – Қундуз, Қундузнинг ғарбидасиги – Балх, ундан кейингиси - Жaвзижoн. Буларнинг ҳаммасида ўзбеклар ёки кўпчиликни ташкил қилади ёки ўзбекларнинг сони катта.