02 August 2015
01:41 - Олмотада Мактaб ўқувчиларининг информатика бўйича Олимпиадаси тамомланди, аммо қозоқлар ғолибларни эълон қилмадилар
27 июлдаги хабарларимиздан бирида Мактaб ўқувчиларининг информатика бўйича XXVII халқаро Олимпиадаси (IOI-2015) Олмотада бошлангани, натижалар 1 август куни эълон қилинишини билдиргандик. Мана 1 август ҳам ўтди, қозоқ ахборот агантликлари бу Олимпиаданинг Остонда ўтказилиши қозоқларнинг катта ютуғи деб таърифладилар, аммо унинг натижаларини эълон қилмадилар.

Алишер Усмонов эгаси бўлган gazeta.ru Интернет нашри Россия таълим ва фан вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Олмотадаги мусобақаларда россиялик ўқувчилар ғолиб чиқибдилар. Улар 3 та олтин ва битта кумуш медали олганлар. Медалистларнинг 2 нафари москвалик, 2 нафари Новосибирск ва Кировдан экан.

Бошқа медалларни ким олгани, у ерда ўзбеклар иштирок этиб-этмагани номаълумлигича қолди. Айнан шу масалада қозоқ хабарчилари пасткашликда ўзбекистонлик ҳамкасбларидан қолишмасликларини кўрсатганларини тан олиш керак.

Ҳар йили бўладиган кейинги ўйинлар Татаристон, Эрон, Япония, Озорбайжон ва Сингапурда ўтказилади.