01 August 2015
07:00 - Интерпол Михаил Саакашвилини халқаро қидирув рўйхатига киритишдан воз кечди

Гуржистон ва бошқа давлатларнинг ахборот воситалари Интерпол Гуржистоннинг собиқ президенти, ҳозир Украинада Одесса вилоятининг ҳокими этиб тайинланган Михаил Саакашвилини халқаро қидирувга беришдан воз кечгани ҳақида хабар тарқатдилар. Интерпол ўзига аъзо бўлган мамлакатларнинг тегишли органларига Михаил Саакашвилини қидирувга бериш Гуржистон Конституцияси ва Интерполнинг нормаларига зид эканлигини билдирган.

Айни замонда, Интерпол аввал қидирувга берилган Гуржистоннинг собиқ Мудофа вазири Давид Кезерашвилининг исмини қидирув рўйхатларидан ўчирган.

Аммо, ҳеч қандай лавозимга эга бўлмаса ҳам, феълан Гуржистоннинг ҳукумдори бўлган Владимир Путиннинг малайи, миллиардер Бидзина Иванишвили Михаил Саакашвили ва Давид Кезерашвилини Интерполнинг қидирув рўйхатига киритиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқчи. У ҳеч нарса қилолмайди, чунки, хўжайини Путиннинг ҳам, ўзининг ҳам, кунлари битмоқда.