01 August 2015
06:09 - Истанбулда июль ойида иккинчи марта тўлин ой кўринди

Бундай бўлиши аввалдан кутилганди ва ҳатто тўлин ой мовий бўлади деган башоратлар бор эди, дейилади Миллиёт газетасининг хабарида. Кеча ярим кечасига яқин истанбулликлар расмдаги гўзал манзарани кўришга муваффақ бўлдилар. Аммо, тўлин ой мовий эмас, оппоқ эди.

Дунёда бўлаётган вулкан портлашларидан ва ўрмон ёнғинларидан чиққан туз заррачалари туфайли тўлин ой мовий бўлиши тахмон қилинган экан. Олимларнинг айтишича мовий тўлин ой бирнчи марта 1838 йилда кўринган. 1991 йили ҳам мовий тўлин ой кутилган, аммо бўлмаган. Икки сафар умидларни оқламаган тўлин ой энди 2018 йилда мовий бўлиб кўриниши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, 2034 йилда эса, бир ойда икки мовий тўлин ой кўриниши мумкин.

Истанбул (Босфор) бўғозидан олинган расмдаги тўлин ой ва шаҳарнинг кўринишлари ростдан ҳам гўзал эканлигини тан олиш керак. Дарвоқе, турклар ҳам тўлин ойни айнан “тўлин ой” дейдилар.