31 July 2015
17:17 - Совуқ уруш авжида: Львовда Украина-АҚШ ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтди
Украина Мудофаа вазирлигининг фақат украин ва инглиз тилларида иш олиб борайдиган сайтида айтилишича, бугун Львов вилоятида Украина-АҚШ ҳарбий машғулолтлари тамомланди. Яна ўша сайтнинг хабарига кўра, Қора денгиз бўйидаги Мариуполь шаҳрида Украина ва ЕИнинг фуқаровий-ҳарбий ҳамкорлик маркази очилди. Маълумки, Мариуполь Донбассга қўшни бўлиб, руслар уни бир неча марта босиб олишга ҳаракат қилиб, қилолмагандилар.

Бу иккиала хабар ҳам кўрсатмоқдаки, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Украинани Россига қарши қуроллантириш ва ўтган йили Қрим ва Донбассдаги воқелардан кейингина кўриниб қолганидек, шу пайтгача ғариб аҳволда бўлган Укараина армиясини кучли ҳолга келтириш учун ҳаракат қилмоқдалар. Табиий, буларнинг ҳаммаси Россияга қарши бўлиб, Россия билан Ғарб орасида совуқ уруш кучайиб бораётганини кўрсатмоқдадир.

Ўз-ўзидан маълумки, Украина армияси яқин орада Россия армияси даражасига чиқолмайди, аммо Ғарбнинг санкциялари остида Россиянинг иқтисоди ботса, унинг ҳарбий кучи ҳам оёқда қололмайди. Ҳозирча жараёнлар айнан шу йўналишда давом этмоқда.