30 July 2015
08:18 - Бу ҳаётда яхши мўъжизалар ҳам бор: АҚШда 500 килоли аёл 420 килога озди

АҚШнинг Техас штатида яшаган Майра Розалес исмли аёлнинг бошига тушган ишларнинг ўзи катта бир ҳикоя. Аммо, ҳикоянинг охири яхши бўлди.

4 йил ичида 11 марта амалиёт қилинган Майра 420 килога озди ва ҳозир унинг оғирлиги 80 кило. Бу ҳақдаги хабарларда Майра қандай қилиб 500 килоли ҳолга келгани эмас, бу ҳолдан қандай қутулишга эришганига урғу берилади.

Расмда кимгадир интервью бераётган Майрани кўраяпсиз. Деворга эса, Майранинг 500 килоли пайтидаги фоторасми осилган. Ҳозир у 34 ёшда, семириш ва озиш вақтида доим олдида бўлган турмуш ўртоғи ҳам бор.