30 July 2015
07:18 - Вазирлар Маҳкамасида яна бир раҳбарлик ўрни яратилди
Ўзбекистон ҳукумати таркибида маданий-гуманитар соҳалар бўйича ўринбосар лавозими таъсис этилиб, бу лавозим Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Баҳодир Ходиевга топширилди. Бу одам аввал олий таълим вазири, сўнг маданият вазири бўлиб ишлаган. Сўнгги йилларда Президент девонида фаолият олиб бораётган эди.

Қизиғи шундаки, конституциявий норма орқали белгиланиши назарда тутилган ҳукумат таркиби Президент Ислом Карим истаган пайтда ўзгартирилади. Масалан, аввал ҳукумат бошлиқлари таркиби, яъни бош вазир ва унинг ўринсаборалари сони еттитадан олтитига тушурилганди. Эндиликда яна 7 тага етди, албатта бу якуний хулоса бўлмаса керак.

Ҳа, дарвоқе, аввалги лавозимларнинг биронтасида кўзга кўринган ижобий натижага эришолмаган Баҳодир Ходиев Бош вазир ўринбосари сифатида ҳам ҳеч нарса қилолмаслиги аниқ. Эрталаб қайси оёғи билан ўрнидан туришига қараб бундай тайинлашлар қиладиган Ислом Карим бор экан, Ўзбекистонда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлолмайди.