29 July 2015
16:06 - Мулла Умар ўлгани ҳақида яна тасдиқланмаган хабар тарқалди, бунинг ўзбекларга алоқали жойлари ҳам бор
ББСнинг инглизча хизмати қандайдир манбалар Толибоннинг лидери, кўпроқ “Мулла Умар” деб танилган мулла Муҳаммад Умар, 2-3 йил аввал ўлгани, ўлимнинг сабаби ёки АҚШ дронларининг бомбалари, ёки исломчилар ичидаги ички жанжал, ёки сил кассаллиги бўлиши мумкинлигини билдиргани ҳақида хабар қилибди. Афғонистондаги ҳокимият бу хабарни текшириб кўришга киришганмиш, Толибондан расмий очиқлама кутилаётган эмиш.

1960 йили туғилган Мулла Умарнинг ўлгани ҳақида бундан аввалари ҳам бир неча марта хабарлар тарқатилган эди, аммо улардан биронтаси тасдиқланмаган. Мулла Умар эса Толибон энг кучга кирганда ҳам одамлар олдида кўп кўринмасликка ҳаракат қиларди, балки, ҳозир ҳам кўринмай юрган бўлиши мумкин.

Ҳозир Мулла Умарнинг ўлиб-ўлмагани муҳим эмас, муҳим бўлган, Толибон ўлиб бўлгани. Биз ўзбеклар учун муҳим бўлгани - Мулла Умар раҳбарлигидаги Толибон ҳаракати ўзбеклар ичидан чиққан фанатик исломчилар, ҳатто баъзи сохта ўзбек демократлари билан ҳамкорлик қилгани, уларга ёрдам берганидир. Тўғри, бу ҳамкорлик ва ёрдамлар ҳам тарихда қолиб бўлди. Аммо, олдинга кетиш учун тарихни яхши билиш керак.

Асослари Наманганда яратилган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг лидери Тоҳир Йўлдош - Мозори-Шариф ва унинг атрофидаги ҳудудлар 1996 йили Абдурашид Дўстимнинг ичидан чиққан хоинлар ёрдамида Толибоннинг қўлига ўтгач - энди набат Ўзбекистоннинг ўзига келганига ишонарди.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган хотираларида айтишича, Тоҳир Йўлдош ўшанда Истанбулга келиб, у билан учрашган ва Ислом Карим режимига қарши ҳамкорликка чақирган. Ўзбекистондаги динсизлар ҳокимияти йиқитлгач, Абдураҳим Пўлатга президент бўлиши кераклигини айтган Тоҳир Йўлдош “Шунай қилсакгина Ғарб бизга ишонади ва бизга ёрдам беради, аммо тузиладиган ҳукуматда Жума Намангоний Мудофаа вазири бўлиши шарт” деб урғулаган.

Абдураҳим Пўлат “Биз орқасида Толибондек қора кучлари турганлар билан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмаймиз” деганда, Тоҳир Йўлдош шундай “Унда мен “Эрк” раиси Муҳаммад Солиҳ билан учрашаман ва таклифларни унга бераман”, дебди, Абдураҳим Пўла эса “Тўғри қиласиз, қиладиган иши ҳам йўқ Салой бунга рози бўлиши аниқ” деб жавоб берибди.

2-3- кун ўтар-ўтмас, Салойнинг Озодлик радиосидаги чиқиши “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” деб бошланишидан тушундимкуи, Салаймиз Тоҳир Йўлдош ва Мулла Умарга қўшилган, дейди Абдураҳим Пўлат. Бу ҳаромий Салай ўшанда яна шундай деди: “Толиблар Мозори Шарифни олгани яхши бўлди, улар ҳақиқий мусулмонлар, улар миллат танимайдилар, улар учун уммат муҳим. Демак, ўзбек мусулмонлари уларнинг қўли остида ҳеч қандай заҳмат чекмайдилар”. Бу Афғонистондаги ўзбекларга нисбатан сотқинлик эди.

Кейин Салой Афғонистонга ҳам бориб, Тоҳир Йўлдош билан биргаликда Мулла Умар билан ҳам кўришган ва Ўзбекистон президенти бўлиш учун унида фатво олган.

Мен бу ҳақда ёзишга бошлашим билан “Озодлик” радиосидаги ифлос ўзбек журналистлари “Салай Мадаминнинг бундай чиқиши бизда бўлмаган” дейишгача боришди, бу ҳақда менга Озодлик радиосининг, ўзбек хизматининг эмас, бутун радионинг директор ўринбосаридан электрон хат келди, деб ёзади Абдураҳим Пўлат хотираларида. У билан “Озодлик”нинг Вашингтондаги офисида учрашдим ва айтган гапларимни исботлай оладиган далилларим борлигини айтишим билан у ўзгарди. Менга ҳеч қандай хат ёзмаганини айтди. Хатининг нусҳасини кўрсатиб, “Мана хат Сизнинг адресингиздан юборилган, ёки Сиз кабинетда йўқлигингизда бошқа биров кириб компютерингздан хат юбордимикан” дедим кулимсираб. У жиддий оҳанга, “Ҳа, бўлиши мумкин” дейишгача борди. Бечора.

ББСнинг номаълум манбаларга асосланиб, Мулла Умарнинг ўлими ҳақида навбатдаги хабарни тарқатиши ва “Озодик” радиосининг масхарабозликлари кўрсатмоқдаки, ББС ва Озодлик радиоларида ҳам нопок одамлар етарлича бор. Шуни ҳисобга олиб, фақат бу агентликларнинг эмас, умуман ҳамманинг хабарларига бироз танқидий ёндошиш, 21 асрда ҳақиқий хабарни масхарабозликлардан ажратишни ҳам билиш керак.