29 July 2015
07:31 - Самарқанднинг Пастдарғомида куйдирги тарқалди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг Ўзбекистон жамоа хўжалигида ўнлаб фуқаролар куйдирги хасталиги билан туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Уларнинг бир нафари оламдан ўтгани айтилмоқда. Куйдиргининг янги ўчоғи ҳақидаги маълумот оғиздан-оғизга ўтиб, деярли бутун мамлакатга тарқаб улгурди.

Воқеа гувоҳларига кўра, қассоблар молни сўйиш даврида унинг касаллиги, куйдиргига чалинганига эътибор беришмаган. Етарлича термик ишлов берилмаган мол гўшти оқибатда одамларга ўта хавфли каслликнинг юқишига олиб келган. Ҳозирда даволанаётган беморларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Эпидемологик вазиятни назоратда, аммо беморлар орасида аҳволи оғирлари ҳам бор. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят СЭС ва бошқа мутасадди идоралар навбатчилик штаби тузишган.