27 July 2015
01:18 - Ўзбекдан чиққан ҳаромий космонавт Солижон Шарипов Тошкентда ўзига ўхшаганлар билан учрашибди

Бир маҳаллар рус ва ўзбек тилларида иш олиб боадиган, аммо ҳозир фақат русчага ўтган gazeta.uz Интернет нашрининг 25 июлда тарқатган хабарида айтилишича, миллати ўзбек космонавт Солижон Шарипов билан қандайдир Cafe Scientifique лойиҳаси доирасида кимлиги айтилмаган бир гуруҳ Тошкентда учрашув ўтказибди. Хабар сарлавҳасига бу ҳаромийнинг асосий деб ҳисобланган қуйидаги сўзлари чиқарилибди: Салижан Шарипов: «Делайте все для достижения цели!» (Солижон Шарипов: Мақсадга етишиш учун ҳамма нарсани қилинг!”)

Солижон Шарипов ўзи етти болалик оилада катта бўлгани, космонавт бўлиш осон бўлмаганлигини гапирибди, русларнинг “Союз” фазовий кемасини мақтабди ва учрашув қатнашчиларнинг бугун учун ҳеч қандай актуаллиги бўлмаган бир тийинга қиммат саволларига жавоб берибди.

Миллати ўзбек бўлган бу комонавт Солижонни ҳаромий дейишимизнинг сабаби бор. Маълумки у Қирғизистоннинг асосан ўзбеклар яшайдиган жанубий қисмидаги бир маҳаллар фақат ўзбеклар яшаган Ўзген шаҳрида туғилиб, шу ерда вояга етган. Космонавт бўлгандан кейин унга Қирғизистон, Ўзбекистон ва ҳатто Тожикистоннинг юксак даражали мукофотлари берилган. Аммо, 2010 йиль июнь ойида қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ўлдирганда, ўша қонли воқеаларда ҳалок бўлганларнинг 75 фоизи ўзбеклар бўлишига қарамасдан, ўша воқеалар бўйича жазоланганларнинг 85 фоизи ўзбек бўлгани Мустақил Халқаро Комиссия тарафидан эълон қилинганда, бу ҳаромий космонавт ўзбекларнинг ҳимояси учун бир оғиз сўз ҳам айтмади. Аммо, қирғинни байрам қилаётган қирғизлар қандайдир ўйлаб топилган Манасга Ўзгенда ўзбеклар устидан кулиш учун намойишкорона ҳайкал ўрнатишаётганда, бу ҳаромий Солижон ўша ерда эди.

Солижон Шарипов Тошкентдаги учрашувида ҳам ўша қонли воқеларни мутлақо тилга олмаган, ўзига ўхшаган ҳаромийлардан иборат учрашувчилар ҳам ўзбекларнинг қирғини қилинганини эслашмаган.. Ваҳолангки, бир неча кун аввал АҚШ Давлат Департаменти Қурғизистондаги режим тарафидан умрбод қамоққа ташланган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга инсон ҳуқуқлари бўйича махсус мукофот берганини эълон қилгач, қирғизларнинг фашистик ҳукумати АҚШ билан имзоланган баъзи шартномаларини намойишкорона бекор қилганди. Ундан аввалроқ, ўзбекистонлик машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноят ўзбекларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилгани учун Қирғизистонга киритилмасдан, Бишкек шаҳри аэропортидан депортация қилинганди. Солижон Шарипов Тошкентга келган экан, биринчи навбатда, Ваисла Иноят билан учрашиши керакмасмиди? Уни маънавий қўллаб-қувватлаши ва Азимжон Асқаровнинг озод этилишини талаб қилиши керакмасмиди?

Вақти келади, руслар қирғизларга бериб юборган ўзбекнинг тарихий ерлари Ўзбекистонга қайтарилади, қирғиз фашизми йўқ қилинади, ана ўшанда, ўз миллатига хоинлик қилган Солижон Шарипов каби ҳаромийлар ўзбек миллати олдида жавоб берадилар.