26 July 2015
16:12 - “Туркия ИШИД ва ППКга уруш бошлашининг сабаби нима?” сарлавҳали хабардаги принципиал хато тузатилди
Бундан аввалги хабаримизнинг сарлавҳаси “Ўзи сиёсий барқарорсизлик ичида бўлган Туркия ИШИД ва ППКга уруш бошлашининг сабаби нима?” бўлиб, у хабарнинг таҳлилий хулосасида шундай жумла бор эди: “Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, тахмин қилиш мумкинки, ИШИД ва ПККга қарши операциялар айнан Туркияда юзага келган сиёсий барқарорликдан чиқиш йўли сифатида танланган ва тўғри қилинган.”

Яъни, Туркия барқарорликдан чиқиш, демак, барқарорсизлик яратиш учун ИШИД ва ПККга қарши операциялар ўтказгандек бўлмоқда. Аслида, бу жумладаги “барқарорликдан” сўзи ўрнида “барқарорсизликдан” бўлиши керак эди, уни тузатдик ва шундай ҳолга келтирдик: “Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, тахмин қилиш мумкинки, ИШИД ва ПККга қарши операциялар айнан Туркияда юзага келган сиёсий барқарорсизликдан чиқиш йўли сифатида танланган ва тўғри қилинган.”