23 July 2015
23:03 - Қирғиз фашистларининг етакчиси сиртдан 7 йилга қамалди, у ҳали ўзбек миллати олдида ҳам жавоб беради

5 йил муқаддам Қирғизистон жанубида ўзбекларни қирғин қилган қирғиз фашистларининг маънавий етакчиси, Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мелс Мирзақматов хизмат ваколатини суииcтеъмол қилишда айбланиб, сиртдан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳа, ҳозирда Россия ҳудудида экани айтиладиган Мирзаақматов ўзбекларга қарши геноцид учун эмас, балки мамлакат Жиноят Кодексининг 304-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) билоан айбланган. Аммо, вақти келади, у қирғинчи сифатида ҳам жазосини олади. Қирғизлардан олмаса, ўзбеклардан олади.

Суд ҳукмига кўра, фашистлар етакчиси Ўш шаҳридаги Навоий кўчасида жойлашган кўприкни қуриш жараёнида талон-тарожликка йўл қўйган, бюджетга 29 миллион қирғиз сўми миқдорида зиён келтирган.

Куни келиб, ўзбеклар яна ўзининг миллат сифатини тиклайди ва Мирзаақматов сингари фашистлардан жавоб сўрайди. Мелс мирза ўзбекларнинг интиқомидан, у қандай шаклда бўлмасин, қочиб қутулолмайди, дейди мухбиримиз.