22 July 2015
20:48 - Афғонистоннинг ўзбеклар яшайдиган вилоятида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб, 15 кишини ўлдирди, Абдурашид Дўстим қўшни вилоятда эди

Янги иш бошлаган афғонистонлик мухбиримизнинг хабарига кўра, Туркманистон билан чегарадош бўлган Форёб вилоятининг асосан ўзбеклар яшайдиган Алмор туманида бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатди. 15 киши ўлгани ва 30 дан кўпроқ одам ярадор бўлгани туман ҳокими Солиҳ Муҳаммад тарафидан билдирилди.

Ҳалок бўлганлар ва ярадор бўлганлар ичида ёш болалар ва аёллар борлиги ҳақида маълумот йўқ, аммо текширувлар бошланган.

Яна шу нарса мълум бўлдики, ҳозир Афғонистоннинг феълан вице-президенти Абдурашид Дўстим Форёбга қўшни бўлган Жовзжон вилоятида келиб, бу ерда Толибонга ва бошқа террористларга қарши курашга шахсан ўзи раҳбарлик қилмоқчи.

Маълумки, 1996 йили Мозори-Шарифда Абдурашид Дўстим толибонларга енгилиб, аввал Ўзбекистонга, кейин Туркияга кетишга мажбур бўлганда, Ўзбекистон МХХси хизматидаги америкаликларнинг “Озодлик” радиосида чиқиш қилган, аммо ҳозирда йўқ бўлиб кетган “Эрк” партиясининг собиқ раҳбари, 53-54 лақабли ҳаромий Салой Мадамин Толибонни олқишлаган эди. У ифлос ҳозир яна ўша ифлос радиога чиқиб, Абдурашид Дўстимга қарши гапиришга бошласа ҳайрон бўлмаслик керак.

Ўзбек миллатининг қаҳрамонларидан бири бўлган Абдурашид Дўстимнинг шу кунлардаги фаолияти ҳақида хабарлар бериб туришга ҳаракат қиламиз.

Таҳририятдан: Бу хабарга илова қилинаётган расм ҳам янги мухбиримиз тарафидан бизга жўнатилган.