21 July 2015
13:43 - Европа Иттифоқи русларнинг пропагандасига қарши рус тилида контрпропаганда телеканали яратмоқчи

Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетинга асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, Польша ва Голландия русларнинг пропагандасига қарши русча телеканал яратиш ташаббуси билан чиқиб, бу ишга ҳамма ЕИ мамлакатларини қўшилишга чақирдилар.

Гап янги лойиҳа ҳақида кетмоқда, дейди Гжегож Схетин, бу лойиҳанинг мақсади пропаганда эмас, Шарқий Европа ва Россияга ҳамда бошқа мамлакатлардаги озчиликни ташкил қилувчи рус гуруҳларига яхшилаб текширилган ҳақиқий хабарларни етказишдир.

Бундай лойиҳа амалга оширилса, ҳеч шубҳасиз, фойдали бўлади, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, унунтмайликки, ҳозир хабарчилик бутун дунёда пропаганда воситасига айланган. Ҳақиқий ва тўғри хабар ҳам пропагандик усулда тарқатилади. Бундан қутилиб бўлмайди. Гжегож Схетин буни билмаслиги ёки тушунмаслиги мумкин эмас. Демак, тахмин қилиш қийин эмаски, гап русларнинг пропагандасига қарши рус тилида контрпропаганда билан шуғулланадиган ЕИнинг телеканалини яратиш устида кетмоқда. Бундай телеканал ҳозир русларнинг пропагандаси остида қолган Марказий Осиё халқлари, жумладан, ўзбеклар учун ҳам фойдали бўларди.