21 July 2015
02:33 - Саудия қироли Каъбани чеченларнинг ҳаромийларига очибди

Рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, Саудия Арабистони қироли Салман ибн Абдулазиз ал Сауд чечен миллатини русларга сотган, ҳозир Чеченистоннинг раҳбари ҳисобланадиган Рамзон Қодировнинг оиласига мусулмонларнинг муқаддас Каъбасига кириш учун рухсат берибди.

Рамзон Қодиров Каъбага кириш рухсатини ўзи учун эмас, онаси учун Саудия Арабистони қиролидан олибди, аммо рухсат учун мурожаатни қиролнинг ўғли, шаҳзода, ҳозир Саудиянинг Мудофаа вазири Муҳаммад бен Салман орқали қилибди.

Хабарларга кўра, Каъбага кириш рухсати ҳаромий деб аташимиз мутлақо тўғри бўлган Рамзоннинг онаси Аймана учун берилган бўлса ҳам, Аймана билан бирга Каъбага Рамзон Қодировнинг ўзи, унинг синглиси, хотини ва қизи ҳамда Чеченистон парламентининг раиси, муфтийси ва Рамзоннинг бир қатор яқинлари келганмиш. Аммо, улар Аймана билан бирга Каъбага киргани ёки кирмаганини хабарлардан тушуниб бўлмайди.

Шунча ҳаромий бараварига Каъбага келган бўлса, энди уни поклаш осон бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум, аммо, шу билан боғлиқ бошқа бир воқеани ҳам эслаш керак.

Ўзбекистон Президенти Ислом Карим 1991 йил декабрь ойида Саудия Арабистонига ташриф буюрганда, бу мамлакатнинг ўша пайтдаги қироли Фаҳд ибн Абдулазиз ал Сауд уни ўзи билан Каъбага олиб кирганди. Қирол Фаҳдни маълум маънода оқлаш мумкин, чунки у ўша пайтда эндигина мустақил бўлган Марказий Осиё давлатларнинг раҳбарлари Москвадан қўрққанлари учунгина ўзларини атеистдек тутишган, аммо ичларида ҳақиқий мусулмон бўлишган деб ўйлаб юрган бўлса керак.

Бироқ, ҳозир Каъбага бир тўда ҳамромийнинг олиб келинишини оқлаб бўлмайди.