20 July 2015
20:33 - Шоир Абдулла Ориф даволаниш учун Филадельфияга учиб кетди
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориф АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги касалхонада даволаниш учун АҚШга учиб кетди. Шоирнинг хонадонидан олинган маълумотларга кўра, 74 яшар шоирнинг юраги хаста, яқинда учинчи марта юрак хуружини ўтказган. Маълум бўлишича, Абдулла Орифнинг 7 нафар қизидан бири АҚШда истиқомат қилади ва отасининг сафарига у бош-қош бўлмоқда.

Ўзбекистон давлат мадҳиясининг муаллифи бўлган, аммо Ислом Каримнинг ўзбекларга душманчилик руҳидаги режимининг маддоҳи ҳам бўлишдан ўзини тутолмаган Абдулла Ориф ўтган йилнинг куз ойларида Истанбулдаги шифохоналарда даволанганди.