17 July 2015
02:26 - Францияда иссиқ туфайли 700 киши ўлди, Ўзбекистонда статистика борми?
Шу йилнинг 29 июнидан 5 июлгача бўлган давр ичида Францияда 700 киши айнан иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли ўлибди. Бу ҳақда Франция Соғлиқни сақлаш вазири Марисоль Турен Le Figaro нашрига маълум қилди. Бу кўрсаткич иссиқ ҳаводан одатий ўлиш даражасидан 7 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда.

Туреннинг айтишича, иссиқ ҳаво туфайли шифокорларга 1 минг 460 марта мурожаат қилинган, бу эса одатий даражадан 10 баробар кўпроқни ташкил қилмоқда.

Айнан шу айтилган кунларда Франция ҳудудида бўлган ўзбекистонлик мухбиримизга кўра, Тошкентда ҳаво ҳарорати бу ердагидагидан қарийб 10 даража юқори, шифокорларга мурожаат қилаётганлар ҳам, ўлаётганлар ҳам кўп. Аммо статистика йўқ, Ислом Карим бошчилик қилаётган режимда статистика фақат бахтиёрликдан ўлиш бўйичагина олиб борилади, дейди мухбиримиз.