17 July 2015
01:22 - Марокашдаги масжиддан Қадр кечаси сичқон чиқди: 80 киши жароҳат олди, Минор масжидида тинчлик

Mоrocco World News номли интернет нгашрининг ёзишича, Марокашнинг Касабланка (ад-Дорул Байда) шаҳридаги масжидидан сичқон чиқиши тиқилинчга сабаб бўлди ва 80 дан ошиқ намозхон жиддий тан жароҳати олишди.

Ҳодиса Қадр кечасини ўтказиш учун юзлаб кишилар йиғилган пайтда содир бўлди, ваҳима эса, сичқон шу ердаги аёллардан бирига сакраганидан сўнг бошланди. Юзага келган тиқилинчда 81 киши жабрланиб, уларнинг 70 таси касалхонага ётқизилди. Бир ҳомиладор аёлнинг оёғи икки жойидан синибди.

Ўзбекистондаги масжидларда ҳам Қадр кечаси намозхонлар сони ошиб кетди. Масалан, ҳар қадамда президент томонидан қуриб фойдаланишга топширилгани айтиладиган Минор масжидида намозхонларнинг сони қарийб 50 мингга етди. Оломондан ваҳимага тушган имом Раҳматулло қори таровуҳ намозидан сўнг намозхонларнинг уйларига тарқалишини илтимос қилди.