15 July 2015
01:29 - Куала Лумпурда ўзбек фоҳишалари ҳибсга олинди
Полиция рейди натижасида ўтган ҳафтада ўзбекистонлик тўққиз нафар фохиша қўлга олинган. Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур полициясига кўра, ўзбекистонлик фоҳишалар ўз хизматларини 80 доллардан 250 долларгача нархда таклиф қилишган. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида бу соҳасни заб этаётган ўзбекистонлик фоҳишалар мазкур мамлакатда бу тоифанинг катта қисмини ташкил қиларкан.

Полицияга кўра, ўзбеклар Жалан Рамли мавзесидаги “Beach Club” тунгги клуби олдида пул эвазига секс хизматларини таклиф қилган пайтда ушланган. Ҳозир қўлга олинган бу аёллар ҳибсда сақланмоқда.