14 July 2015
14:12 - Эрон-“Олтилик” музокаралари ниҳоят битди, бугун шартнома имзоланади
Музокаралар кеча битиши айтилганди, аммо бўлмади.Улар кечаси билан давом этиб, шу соатларда битгани хабарларда айтилмоқда. Лекин, бу ҳақда шу дақиқаларда кутилаётган матбуот конференциясида расман эълон қилинади.

Хабар воситалари ўз манбаларига асосаланиб тарқатишга бошлаган хабарларга кўра, Эрон 15 йил уранни 3,67 фоиздан ортиққа бойитмайди ва шундай бойитилган ураннинг запаси 300 килограммдан ошмайди.

ЕИ эса, ўз навбатида, Эрондан нефть ва газ сотиб олиш эмбаргосини бекор қилади.

Аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, Эрон нефть ва газ сотишдан олган пулини яширинча уранни бойитиш ва яширинча ядровий қурол яратишга сарфлайди. Ғарбнинг санкциялари остида ботаётган Россия ёрдам беришни тўхтатмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум.