14 July 2015
01:03 - Хитой Ўзбекистондаги техник тараққиёт учун 57 миллон АҚШ доллари миқдорида грант берди, шу ҳам пулми?
Хитой Ўзбекистонда тиббиёт, таълим ва информацион-компьютер технологиялари соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мақсадларига 57 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда Хитой Президенти Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан Уфадаги музокаралар чоғида маълум қилди. Ўзбек веб нашрларининг хабар қилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги олти йил давомида 3 бараварга ошгани қайд қилинган.

Мамлакат иқтисодиёт, транспорт коммуникациялар, таълим ва бошқа соҳаларда Хитой сармояси билан йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, дейилади маҳаллий нашрларда.

“Йўқдан кўра бор” деганларидек, Хитойнинг 57 миллионлик садақаси ҳам иқтисоди ўлаётган Ўзбекистон учун ёрдамдир. Энг яхши йўл – Ғарб билан яқинлашишдир. Мана куни кеча ЕИ Юнонистонга 100 миллиард еврога яқин қарз берди, бундай пулга ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодини тиклаб олиш мумкин.