13 July 2015
21:09 - Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги смс-хабарлар орқали мамлакатимиз аҳолисини ҳафта давомида ҳаво ҳароратининг ўта юқори бўлишидан огоҳлантирди. Хабарга кўра, 12-19 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +44 даражадан ошади, шу сабабли аҳоли “куннинг иссиқ соатларида салқинда бўлиш, енгил кийиниш, қуёш кўзойнаклари ва бош кийимидан фойидаланиш, уйда деразаларни ёпиб, салқин душ қабул қилиши” лозим.

Бундан ташқари, вазирлик йўллаётган қисқа хабарларда “жисмоний машқларни чеклаш, кўпроқ суюқлик ва меваларни истеъмол қилиш, ортиқча овқат ейишдан тийилиш ва юқори калорияли озиқ-овқатларни емаслик” тавсия этилади. Сўнгги бир неча ҳафта давомида баъзи минтақаларда ҳарорат 50 даражадан ошиб кетмоқда.

Бораканку, дейди мухбиримиз. Вазирлик фалокатларни аввалдан билиш ва огоҳлантиришни билар экан, Ўзбекистон ва ўзбекларнинг бошига қандай фалокат эълон қилмайдими?