13 July 2015
16:03 - Сергей Лавров тўсатдан Тошкентга келадиган бўлиб қолибди. Нима бало бўлди?
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган 2 қаторли хабарда айтилишича, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 14 июлда Тошкентга расмий ташриф билан келиши ва Ўзбекистон-Россия мунтазам мулоқоти доирасида кун тариби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда эмиш.

Ақли расо одам тушуниши керакки, Уфада ШҲТ саммити бўлиши, у ерда Путин ва Ислом Карим учрашиши анча олдиндан маълум эди. Шундай экан, Сергей Лавров аввалроқ Тошкентга келиб Ислом Карим билан учрашиб кетиши мантиқлироқ бўларди. Ҳозир тўсатдан унинг Тошкентга келиши жуда шубҳали, аммо уни тушунишга ҳаракат қилиш мумкин.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Ислом Карим Уфада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида қуруқ валдираган бўлса ҳам, Владимир Путин билан учрашув пайтида “ядровий қуролга эга бўлган Покистон ва Ҳиндистоннинг ШҲТга қабул қилиниши дунёдаги кучларнинг мувозанатини ўзгартиради”, деб айтгани Россияни ташвишга солмоқда. Чунки, Ислом Карим мувозанат ўзи ҳам аъзоси бўлган ШҲТ фойдасига ўзгаришидан хурсандми ёки тескарисими, деган саволга жавоб йўқ.

Сергей Лавровнинг мақсади – Путиннинг номидан Ислом Каримга уқтириш: Покистон ва Ҳиндистон ШҲТга Путиннинг истаги билан олинмоқда, ҳа, ростдан ҳам дунёдаги кучларнинг мувозанати Россиянинг фойдасига, аммо Ғарбнинг зарарига ўзгаради, ШҲТдаги асосий тўртта давлат – Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон қаршисида Маркзий Осиё давлатлари қўғирчоқликдан ҳам паст савияга тушади, сан эса Исломвой, Путиннинг хоҳлаганини қилишга мажбурсан. Акс ҳолда кунингни кўрсатамиз.

Ислом Каримни ташвишга солаётган нарса – ШҲТда қўғрчоқликдан ҳам пастга тушишдир, аммо у Лавровнинг гапларни хўжайиннинг буйруғи сифатида қабул қилади, Путин билан учрашув пайтида кайф остида ортиқча нарса гапириб қўйганини тан олади.