10 July 2015
07:09 - Уфада БРИКС ва ШҲТга кирувчи давлатлар раҳбарларининг ноформал учрашуви бўлди, Ислом Карим алжиради
Бошқирдистон пойтахтида БРИКС ва ШҲТ саммитлари баҳонасида дунёнинг Ғарб қаршисида турган асосий мамлакатлари лидерлари тўпландилар. Ҳамма икки томонлама учрашувлар ўтказиш билан овора. Ҳатто Россиянинг давлат ахборот агентлиги бўлган “Новости” ҳам бўлаётган воқеаларни тўла ёритишга улгурмаётганга ўхшайди.

Масалан, ШҲТнинг саммити бугун, яъни 10 июлда бўлиши айтилмоқда. Аммо, БРИКСники бўлиб ўтган-ўтмаганлигини тушуниш қийин.

Кеча кечқурун бу икки саммитга келган давлат раҳбарларининг умумий ноформал йиғилиши бўлгани аниқ. Бу йиғилиш қандай шаклда ўтгани ҳақида ҳам ҳеч қандай хабар тарқатилгани йўқ. Аммо, йиғилиш суҳбат шаклида ўтганга ўхшайди.

Хабарчиликни аллақачон масхарабозликка айлантириб юбориб бўлган Ўзбекистон журналистлари бу воқеа бўйича ҳам ўзларини яна бир марта кўрсатиб қўйдилар. Масалан, ЎзАнинг кеча 23:10 да тарқатилган хабарида БРИКС ва ШҲТга кирувчи давлатлар раҳбарларининг ноформаль учрашуви саммит деб аталган ва у ерда Ислом Карим қандайдир нутқ сўзлагани ва ҳозирги кунда халқаро терроризм ва экстремизм хавфи ортиб бораётганидан ташвиш билдирмайдиган мамлакатнинг ўзи йўқлигини, бу иллатларга қарши курашишда давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш зарурлигини айтганини билдирган.

Ислом Карим ҳамма ерда ҳамма муаммолар тинч йўллар билан ҳал этилиши кераклигини тўтиқушдек сайраса ҳам, унга ҳеч қулоқ ҳам солмасди. Қизиқ, у Уфада халқаро терроризм билан ҳам тинч йўллар билан курашиш кераклиги ҳақида алжирамаганмикан? Ўз мамлакати ичида демократик мухолифат билан уруш йўлини танлаган диктаторнинг тинч йўллар ҳақидаги гапларига қулоқ соладиган одам топилармикан ўша саммитда?