10 July 2015
01:00 - Бечора “Олтилик” ҳали ҳам Эрон билан келишолмади
Reeuters агентлиги Оқ Уйнинг матбуот котиби Жош Эрнестга асосланиб хабар беришича, Эрон ва “Олтилик” ҳалигача узул-кесил келишувга етиб боришмади. “Ҳалигача ниҳоий келишув йўлида тўсиқлар бор”, дебди Жош Эрнест.

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус нихоий келишув йўлида “мураккаб муаммолар” борлигини, шу сабабли музокаралар кечаси ҳам давом этишини айтса, Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф “Олтилик” билан музокаралар шошилмасдан, аммо фавқулодда режимда кетаётганини урғулабди.