08 July 2015
05:47 - Японияда дунёнинг энг кекса эркаги Сакари Момои оламдан ўтди, Ўзбекистонда эркаклар қанча яшашади?
Reuters Агентлиги Япониядаги Сатама шаҳрининг расмийларига асосланиб, бу шаҳарда яшаётган дунёнинг энг қари эркаги Сакари Момои ҳаётининг 113-чи йилида оламдан ўтганини билдирди.

Хонсю Момои оролининг Фукусима шаҳрида 1903 йилда туғилган Сакари Момои агрохимия ўқитувчиси, бир неча мактабнинг директори бўлиб ишлаган. У умрининг охирги кунларигача эс-ҳушини йўқотмай яшаган.

Сакари Момои дунёнинг энг қари эркаги деб ҳисобланган Александр Имич 2014 йил 8 июнда оламдан ўтганидан кейин дунёнинг навбатдаги энг кекса эркаги сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилганди.

Бу ҳақда 2014 йил 9 июнда хабар берган “Ҳаракат” Агентлигининг қуйидаги таҳлили ҳали ҳам актуаллигини йўқотган йўқ:

“Жойи келгани учун эслатиш керак, жаҳонда турли мамлакат халқларининг ўртача умрини рўйхат қилиш билан шуғулланадиган Интернет сайтларига кўра, Ўзбекистонда ўртача умр 65 йил, эркаклар ўртaча 62 йил, аёллар 69 йил яшашади.

МДҲ мамлакатлари ичида ўртача умр бўйича фақат Тожикистондан олдиндамиз. Ҳатто ароқ кўп ичгани учун кўп яшамайди деб ҳисобланадиган Россияда ҳам ўртча умр 70 йил, эркаклар - 64, аёллар – 76.

Ўзбекистон Президенти Ислом Карим турли чиқишларида тўғридан-тўғри ёлғон гапириб, бизда ўртача умр 73,5 йил эканлигини гапиради.”