07 July 2015
14:44 - Ўзбекистон Миллий Университетида янги ректор - Шуҳрат Сирожиддинов
Бу ҳақда хабар тарқатган нашрлар, Шуҳрат Сирожиддинов қачон ва кимнинг қарори билан ректор қилиб тайинланганини айтмасдан, у Университет жамоасига янги ректор сифатидан таништирилганини бидиришмоқда. Аввалги ректор Ғофуржон Маҳмудов қайси ишга ўтгани ҳам тилга олинмайди.

Шуҳрат Сирожиддиновнинг шахси ҳақида шундай маълумотлар берилган. У 1961 йили Самарқанд вилоятида туғилган, 1984 йили Тошкент давлат университетининг Шарқ факултетини тамомлаган.

У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фалсафа ва жаҳон маданияти кафедраси профессори, кафедра мудири (2003–2005 йиллари), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори (2005–2012), Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори (2012–2014) лавозимларида ишлаган. 2014 йилнинг апрелидан эса Ўзбекистон Миллий Университетининг проректори эди.

Яъни, кўринишидан, режимнинг содиқ хизматкори, аммо олий таълим соҳасини ривожлантиришда биронта пичоққа илинадиган иш қилгани маэлум эмас.