07 July 2015
01:11 - АҚШ Президенти Абдураҳим Пўлатнинг ҳақлигини, э... кечирасиз, ИШИДни тезда йўқ қилиб бўлмаслигини тан олди

Кеча АҚШ Мудофа вазирлигининг бош қароргоҳи Пентагонга ташриф буюрган АҚШ Президенти Барак Обама Пентаган мулозимларини олдида нутқ сўзлади, дейилади Reuters Агентлигининг хабарида. Табиий, Мудофаа вазири Эштон Картер ҳам ўша ерда эди.

Ҳозир АҚШнинг ҳарбий соҳадаги асосий муаммоси ислом терроризмидир, шу сабабли Барак Обаман ўз нутқининг асосий қисмини шу масалага бағишлаган ва ИШИД номли жиҳодчилар гуруҳи билан кураш тезда битмаслигини урғулаган. Унинг айтишича, Сурия диктатори Башар Асад режимига қарши курашаётган тоқатлироқ гуруҳларни қўллаб-қувватлаш кучайтирилади, уларни АҚШ ҳарбийлари тарафидан ўқитиш йўлга қўйилади, аммо у ерга ИШИД билан уришиш учун АҚШ қўшинлари юборилмайди.

Маълумки, шу йилнинг бошларида АҚШ Президентига мактуб йўллаб, ундан жавоб ҳам олган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсирида, яъни давлат исломий бўлиши кераклиги ҳақидаги хато тушунчаларда эканлигини айтиб, АҚШ мусулмонларининг ҳам иштирокида исломни ислоҳот қилиш ва ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш кераклигини таъкидлаган эди. Табиий, бундай ислоҳотлар бир кунлик иш эмас. Барак Обама ИШИДга қарши кураш тезда битмаслигини айтганда, шу ислоҳотлар учун кетадиган вақтни ҳам инобатга олган бўлиши муқаррардир, дейди мухбиримиз.