05 July 2015
15:47 - Саудия қироли ўзбек аслли шайхга Муқаддас масжидда Тараввуҳ номози қилдириш ҳаққи берибди
Саудия Арабистонида фаолият олиб борадиган Саудия-пресс агантлигининг русча саҳифасида ҳам берилган бир жумлали хабарга кўра, Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд 3 июлдаги қарори билан шайх, доктор, Муқаддас Масжид домлалари кенгашининг аъзоси Ҳасан бин Абдулҳамид Бухорийга муборок Рамазон ойида Муқаддас Масжидда имом сифатида таровиҳ номози қилдириш ҳаққи берибди.

Ҳасан бин Абдулҳамид Бухорийнинг исмида “Бухорий” сўзининг бўлиши тасодиф бўлмаса керак. Тахмин қилиш мумкинки, у асли бухоролик бўлиб, араб мамлакатларидан бирига ўқишга кетгач, ўша ерда қолган ва ҳозирги диний даражага кўтарилган. Саудия Арабистонида Афғонистондан кўчиб келган ўзбеклар ҳам бор. Бу шайх ўшалардан бири бўлиб, исмига “Бухорий” сўзини ўзини диний реклама қилиш учунгина киритган бўлиши ҳам мумкин.