04 July 2015
19:05 - Туркия миллатчиларининг ёшлар гуруҳи Истанбулда хитойлик деб ўйлаб кореяликларга ҳужум қилди

Миллиёт газетасининг хабарига кўра, “Улуғ ғоя ўчоқлари” (Ülkü Ocakları) деб аталадиган ёшлар ташкилотининг аъзолари бугун Шарқий Туркистонда, яъни Уйғуристонда, Хитой ҳукуматининг босими остида қолган мусулмон уйғурларни қўллаб-қувватлаш ва Хитой ҳукуматига норозилик билдириш мақсадида Истанбулнинг марказидаги Боязит майдонидан Султонаҳмат майдонига юриш уюштирдилар ва Султонаҳмат майдонида ўз баёнотларни ўқиб эшиттирдилар, кейин тарқалдилар.

Аммо, намойишчиларнинг бир гуруҳчаси Топқопи саройига қараб йўл олди ва йўлда бир гуруҳ кореяли туристларни хиитойлик деб ўйлаб, уларга ҳужум қилди. Полиция дарҳол газ ишлатиб, ёшларни тарқатиб юборган. Ҳужум натижасида ҳеч ким зарарланмаган. Улардан бири инглизча “Мен кореялиман, хитойлик эмасман” деб кулибди ҳам.

Маълумки, “Улуғ ғоя ўчоқлари” деб аталадиган ёшлар ташкилоти феълан Миллиётча Ҳаракат Партиясининг ёшлар қаноти ҳисобланади. Бу ташкилот ўтган асрнинг 60-чи йилларида коммунизм ғояларинг тарқалиб боришига қарши курашчи сифатида ўртага чиққан. СССРнинг тарқалиши арафасида ва тарқалгандан кейин “ғоячилар” (уларни шундай деб ҳам аташади) турк тилли мамлакатлардаги мухолифатчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш йўлига ҳам ўтдилар, аммо асл шароитни билмасдан ҳаракат қилганлари сабабли, бирон нарсага эришолмадилар.