03 July 2015
19:29 - Ўзбекистон армияси янги қурол-яроғлар билан таъминланмоқда эмиш, шунга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?
Тожикларнинг асосан рус тилида хабар тарқатиш билан шуғулланадиган 12news.uz сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон қуролли кучларининг эскирган ҳарбий қурол-яроғлари йиғиб олиниб, унинг ўрнига янгилари берилмоқда эмиш. Мазкур қурол-яроғлар микропроцессор технологияси асосида ишлайдиган бўлиб, улар мўлжални юқори аниқликда оладиган технологиядир. Маҳаллий матбуот хабарида қуроллар қайси хориж давлатидан олинаётгани ва қуроллар сони ҳақидаги маълумотлар берилмаган.

Берилмаганлигининг ҳам ҳайрон қўладиган жойи йўқ, дейди мухбиримиз. Давлат бюджети чет элларда қуллардек мардикорчилик қилаётганланинг Ўзбекистонга юбораётган пули билан зўрға оёқда турибди. Шундай экан, ҳарбий қуролларни алмаштириш учун қаердан пул топибди бу иштонсиз ҳукумат?

Ўтган ҳафта Ўзбекистон чегарачилари АҚШ томонидан тақдим этилган MAN TGM 13.280 русумидаги 20та ҳарбий юк машинани қабул қилиб олишганини аввалроқ хабар қилгандик. Ана у садақа каби срвғага ишонса бўлади. Аммо, барибир, Ўзбекистндек давлатнинг армияси учун 20 та автомашина урвоқ ҳам бўлолмаслигини эсдан чиқармайлик.