02 July 2015
22:24 - АҚШ элчихонасида мустақиллик байрами нишонланди
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида АҚШ мустақиллигининг 239 йиллиги тантаналари нишонланди. Кечада Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, парламент депутатлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти аъзолари иштирок этишди. Тантанани АҚШ элчиси Памела Спратлен хоним очиб, Ўзбекистон АҚШ муносабатларининг бугуни ва истиқболларига юқори баҳо берди. Сўнгра америкача жаз мусиқаси ва ўзбек миллий наволари янгради.

Кечага “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ва партиянинг бошқа фаоллари ҳамда “Ҳаракат” мухбири ҳам таклиф қилинганди. Сафдошлар вазиятдан фойдаланиб, мамлактимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари билан кўришди, улар билан мулоқотда бўлди.