02 July 2015
10:32 - Қозоғистон ЖСТга аъзо бўлиш учун ўз қонунларида 50 та ўзгариш қилибди, Ўзбекистон эса қайтадан давлат қуриши керак бўлади

22 июндаги хабарларимидан бирида Қозоғистон Жаҳон Савдо Ташкилотига кириш музокараларини тамомлагани, музокараларнинг битиши – феъалн ЖСТга қабул қилиниш эканлигини билдирган эдик. Бугун қозоқларнинг Казинформ аегнтлиги Иқтисодий интеграциялар вазири (қаранг, қозоқларда шунақачи ҳам бор экан) Жанар Айжановага асосалниб билдиришича, музокаралар давомида Қозоғистон ўзининг 50 та қонунига у ёки бу шаклда ўзгаришлар киритибди. Табииий, улар ЖСТнинг талаби билан, Қозоғистон қонунларини ЖСТ қонун-қоидаларига мос келтириш учун қилинган.

Вазирнинг айтишича, Қозоғистон ўз қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 8,5 фоизи миқдорида субсияда бериш ҳаққини сақлаб қолибди. Яъни, Қозоғистон асосан нефтдан келаётган фойда эвазига яшаётган бўлса ҳам, қишлоқ хўжалигини ўз-ўзига ташлаб қўймасдан, унга керакли ёрдам беришни давом эттирмоқчи ва бундай қилиш йўлидаги қонунларини ЖСТ олдида ҳимоя қилиб, уларни сақлаб қолишга кучи етибди.

Ўзбекистонда аҳвол бошқача. Бизда қонунчилик системасининг ўзи йўқ. Ислом Карим ва унинг ҳукумати қонунлар асосида эмас, раҳбарларнинг бугунги кайфиятига қараб иш олиб боради. На Ислом Карим на Шавкат Мирзиё ҳукумати қонун нималигини ҳам билмайдилар, билишни ҳам истамайдилар. Айнан шу сабабдан Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкмоқда. Айнан шу сабабдан ўзбек профессорлари қозоқ дворниклaридан кам маош оладиган ҳолга тушган. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон ҳеч қандай халқаро ташкилотларга қўшилмасдан яккамохов давлатга айланмоқда.

Демак, “Бирлик” ҳокимиятга келса, қайтадан ҳақиқий давлат яратиш керак бўлади.

Эслатиб ўтиш керак, дунёнинг 161 мамлакати ЖСТ аъзоси, ўнтача давлат ЖСТда кузатувчи. Ўнтача давлатнинг умуман ЖСТ билан алоқаси йўқ. Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон ва Тожикистон ЖСТга кириб бўлганлар, Қозоғистон энди кирди ҳисоб, Туркманистон кириш учун ариза берган, ҳозирча кузатувчи. Ўзбекистон ЖСТда на аъзо на кузатувчи мақомига эга бўлмаган бир неча яккамохов давлатдан биттаси.