02 July 2015
00:36 - Ўзбек ёшлари орасида лудоманияга мойиллик юқори, нима қилиш керак?
“Жамият” газетасининг ёзишича, Ўзбекистон ёшлари ичида жамоат жойларида - транспортда, таълим муассасаларида ва кўчаларда ҳам - бошини мобил алоқа воситаларидан кўтара олмайдиганлар сони кўпайиб бормоқда. Жамиятшунос Азизбек Амоновнинг сўзларига қараганда, қулоқликлар таққанча кўчаларда мусиқа эшитиб кетаётган одамлар орасида турли ҳалокатларга учраш даражаси юқорилаб бормоқда.

“Мобил иловалар ва ўйинларга чуқур қизиқиб кетиш лудоманияга олиб келади”, – дейди жамиятшунос. Унинг фикрига кўра, мамлакатда бу масалада аллақачон тадқиқотларга эҳтиёж сезилмоқда, чунки, ёшлар орасида лудамания руҳий хасталагига чалиниш хавфи катта.

Бундай касалликка, агар буни касаллик деб бўлса, жаҳон ёшларининг ҳаммаси дучор бўлиб бўлди, дейди мухбиримиз. Бу унчалик муҳим эмас. Муҳим бўлгани, ҳамма мамлакатларда миллат, жамият, ватан муаммолари билан яшайдиган, қулоқликлар тақиб мусиқа ёки бошқа нарсалар эшитаверишдан юқори турадиган табақа бор, зиёлилар табақаси бор. Бизда ўша табақа йўқ. Уни қайтадан яратиш креак, акс ҳолда бутун миллат подага айланади. Минг афсуски, Азизбек Амонов каби гўёки жамиятшунослар бундай нарсаларни тушунишмайди.

Эслатиб ўтамиз, лудомания атамаси азарт ўйинлага ёпишиб қолиш касаллиги сифатида тарихга кирган. Ҳозир бу касаллик билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.Шунга ўхшаб, ёшларнинг қулоқликлар тақиш касаллиги ҳам эътиборга лойиқ эмас. Яна қайтарамиз, муҳим бўлгани, бундай касалликлардан табиати билан юқори турадиган зиёлилар табақасининг бўлишидир. Айнан зиёлилар ўша ёшларимизни одам қилишади.