01 July 2015
22:22 - Нукусда иссиқлик 20 йиллик рекордни такрорлади
Бугун Қорақалпоғистон пойтахтида термометр кўрсаткичлари Цельсий шкаласи бўйича +42,6 даражани қайд этди. Бундай ҳаво ҳарорати сўнгги марта 1996 йилда қайд қилинган бўлиб, саратоннинг бу даврида ҳароратнинг бу тариқа кўтарилиши Қуёш активлиги билан боғлиқлиги айтилмоқда. Ана шу об-ҳаво даражаси яна бир неча кун сақланиб қолади.

Ўзбекистон матбуотда Қорақалпоғистон пойтахтидаги бу кўрсаткич бемалол муҳокама қилинмоқда, аммо Тошкентда шундай ҳарорат кузатилса ёзишга рухсат берилмаслиги ҳам аниқ. Чунки, Ислом Карим раҳбарлик қилаётган Ўзбекистондек давлатнинг пойтахтида ҳарорат қандайдир Қуёшдаги активликка боғлиқ эканлигини гапириб бўлардими, дейди мухбиримиз.