01 July 2015
20:45 - Ислом Карим Қаршига сафар қилди, ўзбек халқи ва Ўзбекистон давлатининг аҳволини тилга олмади
Кеча президент Ислом Карим жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига сафар қилди. Маҳаллий матбуот маълумотларига кўра, Қашқадарёда қтисодий-ижтимоий инфратузилма ривожланиб, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб кетибди. Қарши шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, янги автостанция ва вокзаллар, кўпқаватли уй-жойлар, боғ ва хиёбонлар, хизмат кўрсатиш объектлари бунёд этилган.

Ислом Карим ана шу ободончиликни кўришга борибди, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш мақсадида узунлиги 56 километр бўлган ҳалқа йўлни кўздан кечирибди. "Бир пайтлар Қашқадарё деганда одамларнинг кўз олдига чўл келарди. Қурилиш ва ободонлаштириш ишларига эътибор йўқ эди. Бажарилган қурилишлар ҳам мендан кетгунча, эгасига етгунча қабилида, ҳисобот учун қилинарди. Мустақиллик йилларида узоқни кўзлаб, изчиллик билан амалга оширган ишларимиз самарасида Қарши шаҳри обод ва фаровон бўлиб бормоқда. Буни замонавий иншоотлар, мана шундай кўприклар мисолида яққол кўришимиз мумкин", дебди.

Иншоотлар, йўл ва кўприк қуришни тараққиёт деб тушунадиган бечора Ислом Карим йўлсозларга йўлнинг сифати ҳақида маъруза ўқиди, кўприксозларга кўприк қуришни ўргатди. Қурувчига ғишт теришни ҳам кўрсатган Ислом Карим Тошкентга қайтиб келди. У ўзини гўё мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ва мислсиз тараққиётни кўриб хурсанд бўлгандек қилиб кўрсатмоқда.

Аммо, ҳатто совет замонида Ўзбекистон республикаси “Шарқнинг дарвозаси” деб аталадиган Тошкент билан фахрларнарди. Энди бутун дунё Ўзбекистон деганда Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қиладиган миллионлаб ўзбекларини тушунади. Бутун дунё Ўзбекистон ўз иқтисодининг кучи билан Қозоғистон ва Туркманистонда орқада қолганини билиб бўлди. Энди бутун дунё ўзбек пофессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олиши устидан яқинда кулишга бошлайди. Ислом Карим ва унинг ҳукумати қачон шунга ўхшаган мавду ва муаммолар устида ўйлашга бошлайди?