01 July 2015
06:46 - Хитой ва Россия Афғонистон масаласида ҳам тиш кўрсатишмоқчи, Ислом Карим маза қилади

Русларнинг “Новости” Агентлиги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг аъзолари билан Афғонистонга чегарадош давлатларнинг Афғонистонга бағишланган халқаро конференцияси 2015 йил октябрь ойида Москвада ўтказилишини Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари Анатолий Антоновга асосланиб хабар қилди.

Маълумки, ШҲТга аъзо давлатлар Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикстон, Қирғизистон ва Ўзбекистондир. Бу ерда асосий ролни Хитой ва Россия ўйнайди. Шу сабабли, қўрқмасдан айтиш мумкинки, бу икки давлат - Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишини эълон қилиб бўлган, аммо, олиб чиқмаслиги ҳам аниқ бўлган АҚШга тиш кўрсатишмоқчи.

Афғонистоннинг қўшнилари Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон эканлигини ҳисобга олсак, Москвада бўладиган халқаро конференция анчагина иддаоли йиғилиш бўлади, АҚШнинг бу минтақадаги ролини камайтириш йўлидаги ҳаракат стратегиясини белгилаб олишга интилади.

Нима учун Ислом Карим маза қилади, дейсизми? У Афғонистонда антитеррор уруши бошлангандан бери, бу мамлакат ичидаги муаммоларни тинч йўллар билан ечиш кераклигини гапирса ҳам, биронта одам унга қулоқ солмасди. Чунки, Ал-Қоида ва Толибон каби террористик гуруҳлар билан биронта муаммони тинч йўллар билан ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида ҳозирги халқаро реалликлар ва сиёсатни тушунмайдиган одамгина гапириши мумкин. Ислом Карим Москвада яна ўша тинч йўлларни тўтиқушдек такрорлаш билан бирга, ИШИД билан ҳам музокаралар олиб бориш ва муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилиш лозимлигини гапирса ҳайрон қолмаслик керак. Масхарабоз сиёатчидан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?