01 July 2015
01:10 - Ўзбекистонда 22 та сайёҳлик ширкати фаолиятини тўхтатиши мумкин
"Ўзбектуризм" миллий компанияси мамлакатда фаолият юритаётган 22 та сайёҳлик ширкати фаолияти тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида сўз очди. Компанияга кўра, қонунда белгиланган муддатда сайёҳлик йиғимларини тўламагани боис фаолият кўрсатишга рухсат берувчи лицензиясидан маҳрум қилинаётган ширкатлар орасида меҳмонхоналар ҳам бор.

“Ҳозирда 22 сайёҳлик ширкати номи тиркалган қора рўйхат Вазирлар Маҳкамаси ҳайъатига тақдим қилинган ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш масаласи қўйилган” дейилади маҳаллий матбуот саҳифаларида пайдо бўлган хабарларда.