30 June 2015
19:20 - Саҳарлик пайтида Ўзбекистонда ер силкинди
Бугун тонгги соат 03.07 да Ўзбекистонда кучсиз ер силкиниши қайд қилинди. “Тошкент” сейсмик станцияси маълумотига кўра, маркази Ҳиндукуш тоғ тизмалари ҳудудига тўғри келган ер силкинишининг кучи 5,5 баллни ташкил қилган. Зилзила маркази пойтахтимиздан 540 километр узоқликда бўлгани боис 2 баллик ер силкинишини биров билиб, биров билмай қолди.

Табиийки, ер силкинишидан жабр кўрганлар йўқ.