30 June 2015
22:38 - Ўзбекистонни саратон забтига олди
Бугун пойтахтда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +39 даражадан ошиб кетди. Эртага синоптикларимиз ҳаво ҳароратининг яна кўтарилишини хабар қилмоқда. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мобиль алоқа тармоқлари орқали аҳолини иссиқдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

1902 йилнинг айнан шу кунлари ҳарорат 41 даражани кўрсатган ва ҳали бу рекорд янгилангани йўқ. Агар табиат инжиқлиги шу тариқа ривожланса, ҳафтанинг жума куни бу рекорд урилса керак, дейди мухбиримиз.