29 June 2015
10:25 - Европа Ўйинларининг биринчиси кеча Бокуда тугалланди
Жаҳон Олимпиада Ўйинлари стандартлари бўйича бу йилдан бошлаб ҳар 4 йилда бир марта ўтказиладиган Европа Ўйинларининг биринчиси 12 июнда Бокуда бошланган эди. Кеча у тугалланди. Ўйинларнинг ёпилиш маросими ярим кечага яқин муҳташам Баку Олимпиада стадионида ўтказилди.

Медалларнинг умумий сони бўйича Россия биринчи ўринда: ҳаммаси бўлиб 164 медаль, 79 олтин, 40 кумуш ва 45 бронза.

Иккинчи ўринда Озорбайжон: 56 - 21 - 15 – 20.

Учинчи ўринда Буюкбритания: 47 – 18 – 10 – 19.

Озорбайжон расмийларига кўра, бу Ўйинларнинг умумий бюджети $1,12 млрд бўлиб, фақат очилиш ва ёпилиш маросимларига $95 млн кетибди.