26 June 2015
07:51 - Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 16 фоизига етди

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг учинчи мажлисида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов мамлакатнинг ташқи қарзи давлат Ялпи Ички Маҳсулотининг 16 фоизига етгани ҳақида маълумот берди. Рустам Азимов мақтанишича, ташқи қарзнинг Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан бундай қиймати дунёда энг паст кўрсаткичлардан бири эмиш.

Аммо, замонавий сиёсатда ташқи қарзнинг камлиги иқтисодиётнинг аҳволи яхшилигини кўрсатмайди, дейди мухбиримиз. Бунинг устига Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот миқдорининг ўзи кулгили даражада оз бўлса, ким ҳам бизга қарз берарди? Қашшоқларга садақа берилади, холос.

Жойи келгани учун билмаганларга билдириш керакки, дунёнинг энг кучли давлати АҚШнинг ташқи қарзи дунёда энг катта ва давлат Ялпи Ички Маҳусулотига тенг.