23 June 2015
07:15 - Тожик аслли Ислом Карим Ўш воқеалари бўйича яна ўзбекларга хиёнат қилди, қирғиз фашистларини оқлашга интилди

Ўшлик ўзбек ўқувчимизнинг Қирғизистонда қирғиз ва рус тилларида иш юритадиган gezitter.org сайтида 17 июнда берилган хабарига асосланиб бизга билдиришича, Ўзбекистоннинг тожик аслли Президенти Ислом Карим шу йил 12 июнь куни Тошкентда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашар экан, 5 йил аввал қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёқиши, ўзбек қиз-аёлларини подалашиб зўрлаши, 3 кунда 300 ўзбекнинг ваҳшийларча ўлдирилиши билан тугалланган воқеаларни ҳам икки гапнинг орасида тилга олиб ўтиб, қирғиз фашистларини оқлашга ҳаракат қилибди, 110 минг ўзбек қичқиннинг Ўзбекистон тарафидан бир неча кунга қабул қилиниши билан мақтанмоқчи бўлибди.

gezitter.org сайти ҳеч қандай манбаа кўрсатмай айтишича, Ислом Карим Пан Ги Мун билан учрашганда 2010 йилда Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг қирғин қилинишини оддий уруш деб баҳолаган ва ҳалигача айбдорлар топилмагани ва жазоланмаганига норозилик билдирган эмиш.

Эй ўзбеклар, Ислом Карим қанчалик ўзбекнинг душмани эканлигига қаранг! Ўша воқеалар вақтида қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёқиб, унинг видеосини Интернетда тарқатдилар. Ўша воқеалар давомида 400 га яқин ҳалок бўлганларнинг 300 нафари, яъни 75 фоизи ўзбек эканлиги, аммо ўша воқеалар бўйича асосан ўзбеклар (80 фоиз) жазолангани Европалик сиёсатчи ва ҳуқуқчилардан иборат Мустақил Халқаро Комиссия ҳисоботида билдирилган.

Энди Ислом Карим қирғиз фашистларини оқлаб, бўлган воқеаларни уруш деб атамоқда. Ҳа, нима бўпти, ўзбеклар қирғизлар билан урушибди ва уруш нималигини ҳам билмайдиган ўзбеклардан 300 киши ўлдирилибди-да! Ислом Карим, бунинг устига, қирғиз фашистларини ўша пайтдаги ҳукумат, қолаверса, бутун қирғиз халқи қўллаб-қувватлаганини ҳам кўрмаганмиди? Унинг Ўзбекистондек давлатнинг раҳбари сифатидаги вазифаси ўзбеклар қирғинини тўхтатиш эди, “Бирлик”нинг талабини бажариб, Ўзбекистон армиясини русларнинг буйруғи билан хоин Йўлдош Охунбобаев томонида қирғизларга бериб юборилган ўзбекларнинг ерига киргизиши керак эди.

Қирғизистоннинг ўша пайтдаги раҳбарлари Роза Отунбоева ва Алмаз Атамбековлар Қирғизистон парламентининг Мустақил Халқаро Комиссия ҳисоботига муносабатини қораламадилар, демак, ўзбекларга қарши қилинган жиноятга шерик бўлдилар. Ҳозир Алмаз Атамбеков ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқарилишига бошчилик қилмоқда. Демак, Ислом Карим кеч бўлса ҳам Ўзбекистон армиясини Қирғизистонга олиб кириши ва ўзбекларга нисбатан давом этаётган геноцид сиёсатини тўхтатиши керак.

Ислом Карим ўзбек қочқинларига ўн кунча Ўзбекистонда туришга рухсат бергани билан мақтаниши – ўзбек миллати устидан кулишдир. Бутун дунё мамлакатлари қўшниларида шу каби воқелар юз берса, миллатига қарамасдан қочқинларни қабул қиладилар. Масалан, ҳозир 1 йилчадан бери Туркияда асосан араблардан иборат бўлган сал кам 1,5 миллион суриялик қочқин бор. Аммо, Ислом Карим ўзбек қочқинларини 10 кун ҳам ўтмасдан Қирғизистонга ҳайдаб юборди, мақсади – қирғиз фашистларига ёрдам бериш ва у ерда ўтказилаётган ноқонуний президентлик сайловларини легитимлаштириш бўлган.

Ислом Карим ва унинг ҳукумати ахир бир кун келиб ўзбек миллатига нисбатан қилган хоинликлари учун жавоб берадилар, миллатга хоинлик учун олий жазо тикланади. У хоинлар Ўзбекистонда ҳокимиятга ҳақиқий ўзбек миллатпарварлари ва ватанпарварлари келгунча бу дунёдан омон-эсон ўтиб оламиз деб ўйламасинлар. Уларнинг ҳоки ҳам муқаддас ўзбек тупроқларида қолдирилмайди, қирғизларнинг ахлатхоналарига улоқтирилади.