22 June 2015
21:36 - Долларнинг қиймати Ўзбекистонда яна ошди

Ўзбекистон Марказий Банки 2015 йил 23 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 63 тийинга қимматлашиб, 2 минг 550 сўм 85 тийинни ташкил этди. Евро янги курсга кўра, 20 сўм 81 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 883 сўм 89 тийинга тенглашди.

“Қора бозор”да ҳам АҚШ долларининг сўмга нисбати ошди. Яъни, бугун саррофлар 100 АҚШ долларини 442 000 сўмгача харид қилишди. Валютафурушларга кўра, уларни таъқиб қилишаётганининг эвазигагина АҚШ долларининг қиймати бозорда бироз мўътадил қолмоқда, аксинча доллар ҳозир 5000 га чиқарди, лекин барибир чиқади.