22 June 2015
16:37 - ЕИ Россияга қарши киритилган санкциялар муддатини узайтирди
Reuters Агентлигининг хабарига кўра, бугун эрталаб Европа Иттифқига кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши киритилган санкцияларнинг муддатини 31 декабргача узайтиришибди.

Санкциялар Россия Қримни босиб олиши ва Донбоссда феълан Украаинага қарши уруш олиб бораётгани сабабли 2014 йил 14 июнь куни бир йил муддатга киритилган эди. Санкциялар Россияни энергетика, мудофаа ва молия соҳаларида дунёдан изоляция қилиш ёки унга бу соҳаларда ёрдам бермаслик йўналишида бўлган. ЕИ расмийлари санкциялар муддатини узайтириш ҳеч қандай муҳокамасиз бўлганини айтишмоқда. Демак, ЕИда бу масала бўйича умумий якдиллик бор. Шарқий Европадаги бъзи давлат раҳбарлари, масалан, Чехия, Венгрия, Юнонистон каби давлатларнинг раҳабарлари, Россияга ёқадиган баёнотлар беришганига қарамасдан, амалда, санкицяларни қўллаб-қувватлашган. Бу кучсиз давлатларнинг бошқа йўли ҳам йўқ.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бу қарорни олқишлади, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса, бу қарор ЕИда русобофия лоббисининг қарори эканлиги айтиш билан бирга, бундай қарор Германиянинг СССРга қарши уруш бошлаган куни қабул қилингани цинизм эканлигини ҳам урғулабди.

Ғарбнинг санкциялари Россия иқтисодини ўлим йўлига олиб кетаётгани ҳаммага маълум. Бу йил Россияда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 5 фоизга тушиши тахмин қилинаётган эди, санкциялар муддати ҳақидаги бугунги қарор бу рақамни яна ҳам ошириши муқаррардир.