19 June 2015
21:30 - Дипломатия университети ётоқхонасида талаба ўлик ҳолда топилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети ётоқхонасида университетнинг 2-курс талабаси Марат Дусиевнинг танаси ўлик ҳолда топилди. Талабалар Маратни ўлик ҳолда кўришганида унинг танасида қон излари бўлган. Марат Дусиев бу университетнинг Халқаро муносабатлар факультетининг 2-курсида ўқирди. Ҳозирда тергов органи ўз жоинга қасд қилиш, қотиллик сингари бир неча тахминларни ўрганмоқда.

Курсдошларининг айтишича, сўнгги пайтларда Марат анча тушкун кайфиятда бўлган. Онаси ҳам йиғлаб келиб, ўғли ўқишни битиргандан кейин иш топиш қийин экан, деб хафа бўлиб юрганини айтган. Шунга қарамай ётоқхонадаги ҳар бир боланинг бармоқ излари олиниб, сўроқ қилинмоқда.